Мирзиёев Саудия Арабистонига етиб борди
Олам
−
11 Ноябрь
3694Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 11 ноябрь куни амалий ташриф билан Ар-Риёд шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Ар-Риёд вилояти раҳбарияти – шаҳзода Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Абдулазиз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Мирзиёев бугун Ар-Риёд шаҳрида Ғазо ва Ливандаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топиш чораларини ишлаб чиқишга бағишланган навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Тадбирда ушбу ҳудудлардаги кескинликни тез фурсатда камайтириш, можарони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш масалалари кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетгани хабар қилинганди.