Миразизбек илк жангини ғалаба билан бошлади
Спорт
−
15 Сентябрь 2019
3463Аввал хабар берганимиздек, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этмоқда.
Бугун, 15 сентябрь куни Ўзбекистон бокс терма жамоасининг 57 килограмм вазн тоифасидаги вакили Миразизбек Мирзахалилов бугун, иккинчи босқичдан турнирга қўшилди. ва бразилиялик Дуглас де Андрадега қарши рингга кўтарилиб, уч раундлик жанг натижаларига кўра 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шунингдек, бугун яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади. 81 килограмм вазнда Дилшодбек Рўзметов конголик Пита Кабежи Петерга қарши ҳамда 91 килограмм вазнда Санжар Турсунов бразилиялик Абнер Тейшейра билан жанг олиб боради.
LiveБарчаси