“Минор” масжидига янги имом-хатиб тайинланди
Жамият
−
21 Октябрь 2021
18134Бугун 21 октябрь Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Тошкент шаҳар имом-хатиблари ва имом ноиблари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасига тайинланган Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий (Раҳматуллоҳ Сайфуддинов) Юнусобод туманидаги “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифаси ҳам юклатилди.
Шу кунга қадар “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Фозилжон домла Убайдуллаев Юнусобод тумани Бодомзор даҳасидаги “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.
Аввалроқ, Тошкент бош-имом хатиби Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон муфтийси этиб сайлангани ҳақида хабар берган эдик. Ўз навбатида, Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.
LiveБарчаси