Миллий тест тизимига ҳужжат топшириш тартиби қандай бўлади?

Жамият

image

Ўзбекистонда умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимида рўйхатдан ўтиш тартиби онлайн бўлади. Бу ҳақда Давлат тест маркази бош юрист консультанти Гулжаҳон Мадраҳимова маълум қилди.

“Миллий тест тизимида рўйхатдан ўтиш тартиби худди abitur.dtm.uz ресурси сингари онлайн шаклда шахсий кабинетлар яратилади ва имтиҳон вақти, шакли, жойи ва бошқа тўлиқ маълумотларни шахсий кабинети орқали олиши мумкин бўлади”, дейди Гулжаҳон Мадраҳимова

Етарли балл тўплаб, сертификатга эга бўлганлар ҳам шахсий кабинети орқали уни қабул қилиб олиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига биноан, жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ДТМ миллий тест тизими

Баҳолаганлар

403

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made