Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари Президентдан афв сўради
Олам
−
10 Июнь
36811Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари, давлатга хиёнат ва ҳокимиятни эгаллаб олишга уринишда айбланган Карим Масимов афв этиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасига таяниб, "Informburo.kz" хабар берди.
Ҳозир Карим Масимов Коррупцияга қарши кураш агентлиги қарори асосида Миллий хавфсизлик қўмитасининг Остонадаги тергов изоляторида сақланмоқда.
“Ҳақиқатан ҳам, 2024 йил март ойида у ушбу муассасадан Қозоғистон Республикаси Президентига афв этиш тўғрисида илтимоснома юборган”, дейилади қўмита хабарида.
Уларнинг қўшимча қилишича, Масимовга нисбатан Жиноят кодексининг 218-модда 3-қисми 3-банди (“Жиноий йўл билан олинган пул маблағларини ва бошқа мол-мулкни легаллаштириш ва 366-модда 4-қисми (“катта миқдорда пора олиш”) бўйича терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Карим Масимов 2022 йил январь воқеалари вақтида ҳибсга олинган эди. Унга нисбатан очилган жиноий иш “ўта махфий” тоифасига кирди. 2023 йил апрель ойи охирида Остона суди Карим Масимовни давлатга хиёнат, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уриниш, ҳокимият ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айблаб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилди. Масимов ҳукмни рад этишга уринди, бироқ апелляция суди ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.
LiveБарчаси