“Милан” ЕЧЛни ютса, Ибрагимович медаль билан тақдирланмайди
Спорт
−
22 Апрель 2023
9811Италиянинг “Милан” жамоаси 2007 йилдан бери биринчи марта Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқди ва ушбу босқичда ҳамшаҳарлари “Интер”га қарши баҳс олиб боради.
Ижтимоий тармоқларда агарда “Милан” финалга чиқиб, “Ман Сити” ёки “Реал” устидан ғалаба қозонса, Златан Ибрагимович мусобақа медалини ололмаслиги кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Футболчи медаль олмаслигига сабаб швециялик ҳужумчи клубнинг Европа Чемпионлар лигаси қайдномасига киритилмагани бўлмоқда, чунки Ибрагимович мавсумнинг кўп қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юборди, шунинг учун Стефано Пиоли уни таркибга қўшмади.
Швециялик футболчи жароҳатидан қутилган бўлсада, лекин “Интер”га қарши учрашувда майдонга тушолмайди. Златан учун бу жуда аламли ҳолат. Сабаби XXI асрнинг энг буюк футболчиларидан бири фаолияти давомида бирон марта Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлолмаган ҳамда жамоаси чемпион бўлиш имкониятига эга бўлиб турган вазиятда клубига ёрдам беролмайди.