“Милан” футболчиси нуфузли маросимга юбкада келди

Спорт

image

“Милан” ҳужумчиси Рафаэль Леау жорий йилнинг 4 декабрь кунида Италияда ўтказилган тақдирлаш маросимига юбка кийиб келгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Ўша куни Италияда 2022/2023 йилги мавсум якунлари бўйича "Gran Gala del Calcio” мукофоти ўз эгаларига топширилди. 

“Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимҳен мамлакатда чемпионатнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган бўлса, маросимга ноодатий либос кийиб келган “Милан” ҳужумчиси Леау йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди.

Леау Миланга 2019 йилнинг ёзида Франциянинг "Лилль" клубидан кўчиб ўтганди.

Жорий мавсумда Португалия терма жамоаси футболчиси миллий чемпионатда 12 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Ўтган мавсумда Леау жамоанинг энг яхши тўпурари бўлганди. У 35 та ички чемпионат ўйинда 15 та гол урган. Италия чемпионатининг 14-тури якунларига кўра, миланликлар 29 очко жамғариб, турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Милан Рафаэль Леау

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг