“Галатасарой” Рафаэль Леау учун таклиф юборди

Спорт

image

Туркиянинг “Галатасарой” жамоаси “Милан” қанот ҳужумчиси Рафаэль Леау учун сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара таклифини юборди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марционинг маълум қилди.

Журналистнинг маълум қилишича, “Милан” португалиялик футболчини фақат тўлиқ трансфер асосида қўйиб юборишни истамоқда ва вақтинчалик ижара вариантини рад этган.

Маълум қилинишича, Леау 29 июль куни клубнинг Австралия бўйлаб турнеси давомида жамоага қўшилиши керак. Шунга қарамай, унинг “россонерилар” сафида қолиш эҳтимоли кам деб баҳоланмоқда.

Шунингдек, “Фенербаҳче” ҳам футболчига қизиқиш билдиргани ҳақидаги хабарларни инкор этди. Клуб расмий баёнот бериб, трансфер ва маош харажатларини ўз ичига олган 100 миллион евролик таклиф ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Рафаэль Леау 2019 йилдан буён “Милан” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 31 та учрашувда иштирок этиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Унинг “Милан” билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. “Transfermarkt” портали футболчининг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг