“Милан” футболчиси бедарак йўқолди

Спорт

image

Швециянинг “Норрчёпинг” клубида ижара асосида тўп сураётган “Милан” ҳужумчиси Эмиль Робак йўқолиб қолди. Бу ҳақда “Corriere della Sera” хабар берди.

Манбага кўра, 20 ёшли форвард 14 кундан бери ҳеч қаерда кўриниш бермаган. “Норрчёпинг” клуби ва Робакнинг оиласи ёш футболчига нима бўлганини билмайди. Робак икки ҳафта давомида клуб машғулотларида қатнашмади. Эмиль йўқолиб қолишидан олдин жамоадошлари билан гаплашмаган. 

Қайд этилишича, “Норрчёпинг” спорт директори Робак билан боғланишга уринган, бироқ футболчи алоқага чиқмаган. Айни дамда маҳаллий ОАВда футболчининг ғойиб бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Робак 2020 йилдан бери “Милан” тизимида тўп суриб келаётганди. Унинг швед клуби билан шартномаси шу йилнинг ноябригача мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Милан Норрчёпинг Эмиль Робак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг