Михаил Подаляк Эрон корхоналарига зарба беришга чақирди

Олам 12407
image

Украина Президенти идораси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Эроннинг  учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарувчи корхоналарига зарба беришга чақирди. Подаляк Эрон корхоналарида Россия Украинага қарши урушда фойдаланадиган дронлар ишлаб чиқарилишини айтган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Михаил Подалякнинг сўзларига кўра, Эронга қарши санкциялар қўллаш ёки тўлиқ эмбарго жорий қилиниши керак эмас.

“Менимча, Эронга қарши санкциялар ёки тўлиқ эмбарго жорий қилиниши керак эмас. Ўйлашимча, дронлар, баллистик ракеталар ва ҳоказоларни ишлаб чиқаришга аниқ зарбалар бериш мумкин эди”, деган у.

Кеча, 5 ноябрь куни эрталаб Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдоллахиан “Fars” нашрига берган интервьюсида Теҳрон Украинадаги ҳарбий амалиётлар бошланишидан бир неча ой олдин Москвага дронларни оз миқдорда етказиб берганини тан олди. Шунингдек, у Украина АҚШ босими остида Эрон делегацияси билан Польшада ўтказилиши керак бўлган қурол-яроғ масалалари бўйича учрашувни бекор қилганини ҳам айтган.

Жорий йилнинг август ойида “Тhe Washington Post” газетаси Эрон Россияга ўзининг учувчисиз машиналари етказиб бераётгани ҳақида мақола чоп этган эди. Кейинчалик шунга ўхшаш баёнотлар Америка маъмурияти вакиллари томонидан ҳам янграган. Москва ва Теҳрон Россия Украинадаги урушда фойдаланиш учун Эрон дронлар етказиб бераётгани ҳақидаги айбловларни бир неча бор рад этган. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу каби хабарларни ёлғон деб атаган. Россия армияси мамлакатда ишлаб чиқарилган дронлардан фойдаланишини таъкидлаган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 322
Рейтинг: 3
t
×