Украина Польшани уруш охиригача дўсти деб билади – Подоляк

Олам

image

Украина Польшани жанговар ҳаракатлар тугагунгача ўзининг яқин дўсти деб билади ва шундан сўнг Киев ўз манфаатларини қатъий ҳимоя қиладиган давлатлар ўртасида рақобат бошланади. Бу ҳақда Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк “Дом” телеканали эфирида айтди.

“Бугунги кунда бизнинг энг яқин ҳамкоримиз ва дўстимиз – Польша. Қоида тариқасида, уруш охиригача шундай бўлади. Охир-оқибат, албатта, рақобатбардош муносабатларга эга бўламиз, шу жумладан маълум соҳаларда, истеъмол бозорлари ва бошқалар учун рақобатлашамиз. Барчамиз, албатта, украинпараст позициядамиз, Украина манфаатларини ҳимоя қиламиз”, дейди Подоляк.

Шунингдек, у Варшава ва Киев ўртасида юзага келган қарама-қаршиликларни ҳеч қандай танаффусга олиб келмайдиган муҳокама деб атаган. Унинг сўзларига кўра, муҳокама иложи борича очиқ ўтказилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ва Польша ўртасидаги муносабатлар ёмонлашганди. Гап шундаки, 31 июль куни Польша Республикаси Президенти девонининг халқаро сиёсат бўлими бошлиғи Марчин Пшидач матбуотга берган интервьюсида Киев Варшавадан катта ёрдам олгани, Украина сўнгги пайтларда Польша ўйнаган ролини қадрлаши кераклигини айтганди.

Ўша куни кечқурун Украина Президенти девони раҳбари ўринбосари Андрей Сибига Пшидачнинг мазкур баёнотини асоссиз ва “хиёнатга тенг” деб атаганди.

Шундан сўнг, Украина Президенти Владимир Зеленский Польша билан дипломатик можаро ҳақида тушунтириш бериб, Украина Польшанинг тарихий ёрдамини қадрлашини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Польша Михаил Подоляк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made