Зеленский Украина ва Польша орасидан “ола мушук ўтгани”га изоҳ берди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Польша билан дипломатик можаро ҳақида тушунтириш берди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида ёзган. 

“Биз ҳеч қандай сиёсий лаҳзалар Украина ва Польша халқлари ўртасидаги муносабатларни бузишига йўл қўймаймиз ва ҳис-туйғулар албатта совиши керак. Халқларимизнинг эркинлиги ва фаровонлиги, Европамизнинг қадриятлари ва умумий душман устидан қозонилган ғалаба ҳамма нарсадан устундир”, дейди Президент.

Зеленский Украина Польшанинг тарихий ёрдамини қадрлаши айтилган.

“Украина ўз эркинлиги ва бутун Европа эркинлиги учун курашмоқда ва биз ёрдам берган ҳар бир халқдан миннатдормиз. Биз билан бирга Европанинг ҳақиқий қалқонига айланган Польшанинг тарихий ёрдамини юксак қадрлаймиз”, деб ёзган у.

Бироқ унинг сўзларига кўра, ҳозир сиёсат баъзан бирликдан, ҳис-туйғулар эса халқларнинг асосий манфаатларидан устунлигини англатувчи сигналлар пайдо бўляпти.

Эслатиб ўтамиз, Украина ва Польша ўртасидаги муносабатлар ёмонлашганди. Гап шундаки, 31 июль куни Польша Республикаси Президенти девонининг халқаро сиёсат бўлими бошлиғи Марчин Пшидач матбуотга берган интервьюсида Киев Варшавадан катта ёрдам олгани, Украина сўнгги пайтларда Польша ўйнаган ролини қадрлаши кераклигини айтганди.

Ўша куни кечқурун Украина Президенти девони раҳбари ўринбосари Андрей Сибига Пшидачнинг мазкур баёнотини асоссиз ва “хиёнатга тенг” деб атаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Польша Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made