Микель Артета: “Барчаси ортда қолди”
Спорт
−
24 Март 2020
5038Бир неча кун олдин Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Микель Артета коронавирус инфекциясини юқтириб олгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Айни пайтда Артета коронавирусдан буткул соғайиб кетди. Бу ҳақда мураббийнинг ўзи маълум қилди.
“Айни дамда ўзимни жуда ҳам яхши ҳис қиляпман. Коронавирусни қандай қилиб юқтириб олганимни билмайман. Нима бўлган тақдирда ҳам ҳозир анча яхшиман. Барчаси ортда қолди. Ўзимни анча яхши ҳис қилишим учун орадан 3-4 кун вақт ўтишига тўғри келди. Энди ўзимни хотиржам ҳис қилсам бўлади. Соғайиб кетишим учун қўлидан келган барча ишларни қилган шифокорларга раҳмат айтаман”, дейди Микель Артета.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемиясига чалинган футболчилар тобора ортиб бормоқда. Италия, Англия, Испания ва Германия чемпионатларида фаолият олиб бораётган футболчиларнинг бир нечтаси коронавирус юқтириб олган.
Маълумот ўрнида, айни дамда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони 32 287 нафарни ташкил этади. 17 147 одам ушбу касаллик қурбони бўлди. 103 389 нафардан зиёд инсонлар коронавирусдан буткул соғайиб кетган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь