Мигрантлар диққатига: Россияда имтиҳон топшириш тартиби ўзгаради

Жамият 7757
image

Россияга вақтинчалик яшаш ва ишлаш учун борган хорижий мигрантларнинг рус тили ва тарих фанларидан имтиҳон топшириш тартибига ўзгартиришлар киритилади. Бу ҳақда Россия Федерацсияси Думаси томонидан қабул қилинган қонунда сўз боради.

Маълум қилинишича, бундан буёғига ушбу фанлардан мураккаблик даражаси чет эл фуқаросининг Россияда нима мақсадда яшаш ёки ишлаш мақсадига боғлиқ бўлади.

Қонунга кўра, мигрантлардан олинадиган имтиҳонлар расмий рўйхатга киритилган таълим муассасалари томонидан ўтказилади. Шундан сўнг, тегишли сертификат берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввлароқ  Россияда мигрантларнинг вақтинчалик қолиш муддати узайтирилганди.

Шунингдек, Россияга кетаётган мигрантлар тиббий маълумотномани Ўзбекистонда олиши мумкин бўлиши маълум қилинди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 483
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×