Метан “заправкалар”даги турнақатор навбатларга изоҳ берилди (видео)
Жамият
−
24 Август 2023
21355Ижтимоий тармоқларда метан “заправка”ларнинг ёпиқлиги, очиқларида ҳам узун навбатлар юзага келаётгани ва газ нархи кўтарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
Унга кўра, барча метан “заправка”ларга август ойи учун белгиланган лимитга кўра, табиий газ тўлиқ етказиб берилган ҳамда бу борада ҳеч қандай чеклов киритилмаган.
“Қайсидир метан “заправка” ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб турган бўлса, демак, бу қандайдир техник сабаблар ёки бошқа бир омил туфайли бўлиши мумкин. Шунингдек, аввал таъкидлаганимиздек, метан “заправка”ларда сотиладиган бир куб газ учун белгиланган нарх ошгани йўқ”, дейилади хабарда.
Вазирлик, шунингдек, аҳоли ва бошқа тоифадаги истеъмолчилар қонунчиликда ўрнатилган тартибда белгиланган муддатларда табиий газ нархининг оширилиши ҳақида аввалдан огоҳлантирилишини эслатиб ўтди.
“Агар “заправка”ларда газ нархининг асоссиз оширилиши ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 рақамли “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилинг”, дейилади Энергетика вазирлигининг бу ҳақдаги муносабатида.
Акобир Сайидов