Мета ва Microsoft янги Лама тилини тақдим этди
Технология
−
21 Июль 2023
3232Meta Microsoft билан ҳамкорликда ўзининг катта тил моделини намойиш этди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Meta ChatGPT ва Google Bard билан рақобатлашиш учун ушбу моделнинг янги версиясини Microsoft'да бепул тақдим этади.
Лама 2 деб номланган ушбу тил моделининг янги версияси Microsoft томонидан Azure булутли платформаси орқали тарқатилади ва Windows операцион тизимида ишлайди. Бу ҳақда Meta ўзининг блогпостида хабар қолдирган ва унда Microsoft'га "бизнинг афзал кўрган ҳамкоримиз" деб мурожаат қилган.
Биринчи Лама аллақачон ўзидан аввалги моделлар билан рақобатга киришди ва аждодларига қараганда 40 фоиз кўпроқ маълумотларни қайта ишлади.
Лама янги тил модели очиқ манбага эга. Бу тилнинг кенгроқ тарқалишига имконият яратади ва рақобатчилар аудиториясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бунда Meta’нинг кенг тарқалаётган очиқ манбали экотизими рақибларнинг хусусий технологиясидан даромад олиш режаларини бузиши мумкин.
"Баъзи бошқа компаниялардан фарқли ўлароқ, биз булутли ҳисоблаш хизматини сотмаяпмиз, бу ерда биз хусусий дастурий таъминот инфратузилмасини сақлашга ҳаракат қиламиз", деди Цукерберг.
Компания, шунингдек, зўравонлик, терроризм, болаларни эксплуатация қилиш ва бошқа жиноий фаолиятларни ўз ичига олган "айрим фойдаланиш ҳолатларини" тақиқловчи тижорат ламалари учун "мақбул фойдаланиш" сиёсатини жорий этгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Meta яқиндаги Twitter`га рақобатчи бўлган янги Threads платформасини ишга туширган. Twitter бунинг учун компанияни ички сирлардан ноқонуний фойдаланишда айблаган ва судга бериш билан тахдид қилган.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси