Meta Twitter'га рақобатчи иловани ишга туширди
Технология
−
06 Июль 2023
4252Американинг Meta корпорацияси миллиардер Илон Маскга тегишли Twitter ижтимоий тармоғининг аналогига айланадиган янги Threads матнли хабарлар хизматини ишга туширди. Бу ҳақда Meta сайтида маълум қилинди.
Threads иловаси бу бугунги долзарб мавзулардан то эртанги тенденцияларгача бўлган ҳамма нарсани муҳокама қилиш учун жамоалар йиғиладиган жой. Илова 30 дан ортиқ тилларни, жумладан, инглиз, хитой ва рус тилларини қўллаб-қувватлайди.
Мавзулардаги хабарлар узунлиги 500 белгигача бўлиши мумкин ва ҳаволалар, фотосуратлар ва беш дақиқагача бўлган видеоларни ўз ичига олади. Сиз Instagram аккаунтингиз ёрдамида иловага киришингиз мумкин, шунингдек, у ердаги обуналарингизни ҳам ўтказишингиз мумкин.
Илова америкалик миллиардер Илон Маскга тегишли Twitter'га рақобатчи бўлиши кутилмоқда. Интерфейснинг Twitter'га ўхшаш хусусиятлари ҳам мавжуд бўлиб, унда фойдаланувчиларга кўк “галочка” берилади.
Meta раҳбари Марк Цукербергнинг айтишича, дастлабки тўрт соат ичида янги тармоқда 5 миллион аккаунт яратилган. Иловани бугундан Appstore'да юклаб олиш мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёнинг икки технологик гиганти, Twitter ва Meta эгалари Илон Маск ҳамда Марк Цукерберг ўртасида қафас жанги ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Улар ўртасидаги жанг Италиянинг Колизей амфитеатрида ўтказилиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь