Мессидан икки баравар арзон жамоа Аргентинани мағлуб этди

Спорт 4884
image

Аргентина терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги ўйинда Саудия Арабистони терма жамоасига имкониятни бой берди (1:2).

Саудия Арабистон терма жамоасининг умумий нархи 25,4 миллион еврони ташкил этади, таққослаш учун аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг трансфер қиймати 50 миллион еврога баҳоланган. Аргентина терма жамоасининг умумий қиймати 633,2 миллион евро. Лотин Америкаси жамоасининг таркиби қиймати Саудияникидан 25 баравар қимматроқ.

Аргентина ва Саудия Арабистони Мексика ва Полша билан бирга С гуруҳидан жой олган. Мексика Польшага қарши бугун, 22 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да майдонга тушади.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 139
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×