Месси ўзи кўрган футболчилар орасида энг яхшиси ким эканлигини айтди
Спорт
−
04 Февраль 2025 8058 1 дақиқа
Аргентиналик афсонавий футболчи, 8 карра “Олтин тўп” соҳиби, “Интер Майами” клуби футболчиси Лионель Месси бразилиялик Роналдони ҳаёти давомида кўрган энг яхши футболчи деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Месси “Sport Bible” нашрига берган интервьюсида айтди.
“Роналдо феномен. Мен кўрган футболчилар орасида у мен учун энг яхшиси эди. Роналдо ўзининг ажойиб тезлиги, техникаси ва ҳужумларни якунлаши билан машҳур эди”, дейди Месси.

Маълумот учун, Роналдо ўзининг катта фаолиятини “Крузейро”да бошлаган, кейин ПСВ, “Барселона”, “Интер”, “Реал Мадрид” ва “Милан”да ўйнаган. Роналдо икки марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган (1997, 2002), шунингдек, икки марта жаҳон чемпиони (1994, 2002) бўлган. 2002 йилги мундиалда у турнирнинг энг яхши тўпурари бўлди ва Бразилиянинг ғалабасида муҳим роль ўйнади. Фаолияти давомида у Америка кубоги ва Конфедерациялар кубогини ҳам қўлга киритган. Роналдо фаолиятини 2011 йилда якунлаган.
Live
Барчаси