Меркель 2021 йил учун “умид рамзи” нима эканини айтди

Олам

image

Германия канцлери Ангела Меркель коронавирусга қарши ўз навбати келганда эмланишини маълум қилди.

У эмлаш жараёнида кўплаб одамлар иштирок этаётганини таъкидлаган. 

"Бу босқичма-босқич жараён. Аввал маълум бир ёшдагилар ва профессионал гуруҳлар эмланади, охирида эса хоҳловчилар эмланади. Мен ҳам ўз навбатим келганида эмланаман", деган Меркель. 

Шунингдек, сиёсатчи COVID-19 га қарши вакцинани 2021 йил учун "умид рамзи" деб атаган.

Маълумот учун, Германияда коронавирусга чалинганлар 1,69 млндан ошган. 32 минг 267 нафар бемор вафот этган. 

Аввалроқ, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилганди.

Шунингдек, АҚШнинг сайланган Президенти Жозеф Байден ҳам коронавирусга қарши вакцина билан эмланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ангела Меркель

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг