Mercedes носозлик сабаб 1,3 млндан ортиқ машинасини қайтариб олади
Технология
−
14 Февраль 2021
5754Mercedes-Benz компанияси фавқулодда хизматларга чақириш тизимидаги носозлик сабабли 1,3 миллиондан ортиқ автоуловни қайтариб олади. Бу ҳақда “Associated Press” нашри хабар берди.
Таъкидланишича, Mercedes-Benz Европада юз берган автоҳалокатда автомобилнинг фавқулодда хизматларни чақириш тизими машинанинг жойлашуви ҳақида нотўғри сигнал юборганини аниқлаган. Компания 2019 октябрда суриштирув бошлаб, бошқа шундай ҳолатларни ҳам аниқлаган.
Компания 2016 – 2021 йилларда ишлаб чиқарилган CLA, GLA, GLE, GLS, SLC, A, GT, C, E, S, CLS, SL, B, GLB, GLC ва G. K моделлари, Daimler Vans 2016-2020 Metris ва 2019-2020 Sprinter автомобилларини қайтариб олади.
Бундан ташқари, Mercedes автомобиль эгаларини огоҳлантиришини ва дастурий таъминотни бепул янгилашини билдирган. Автомобилларни қайтариш 6 апрелдан бошланади.
LiveБарчаси