Мехикодаги метро кўпригининг қулаши сабаби очиқланди
Олам
−
06 Май 2021 5181 1 дақиқа
Мехико шаҳридаги метро кўпригининг қулашига қурилишдаги камчиликлар сабаб бўлган. Бу ҳақда шаҳар Инфратузилма лойиҳалари ва хизматлари маъмурияти раҳбари Хесус Эстева маълум қилган.
"Бунга таркибий қисмларининг нуқсони сабаб бўлгани аниқ, гап металл конструкциялар, бетонли тўсин, тепадаги элементлар ҳақида кетмоқда", деган у.
Эстеванинг сўзларига кўра, Норвегиянинг DNV компанияси прокуратураси ва мутахассислари воқеанинг аниқ сабабини ўрганади.
Эслатиб ўтамиз, 3 май куни маҳаллий вақт билан соат 22:25 да Мехико шаҳрида метро кўприги поезд билан бирга қулаб тушганди. Ҳодиса натижасида иккита вагон йўловчилари билан тахминан 10 метр баландликдан қулаб тушган. Кўприк қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 27 кишига етган.
Live
БарчасиЭнди “подезд”лар ҳар ҳафта тозаланади
30 Апрель