Мексикада метро кўприги қулади. 15 киши қурбон бўлди (видео)

Олам 4298
image

Мексикада метро кўприги юриб кетаётган поезд билан бирга қулаб тушди. Воқеа видеокузатув камерасига мухрланди. 

Кадрларда метро кўпригининг бир қисми ва у бўйлаб кетаётган поезд қандай қилиб қулаб тушаётгани тасвирланган. 

Ҳодиса шаҳарнинг жануби-шарқида, Оливос ва Тесонко станциялари ҳудудида содир бўлган. 

Воқеа жойига тез ёрдам машиналари, ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар ҳамда Мехико шаҳри мэри етиб келган. 

Расмийларнинг сўнгги маълумотларига кўра, воқеа натижасида 15 киши вафот этган, 70 га яқин киши жароҳат олган, 34 киши шифохонага ётқизилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 145
Рейтинг: 3.1
t
×