Медведев Зеленскийнинг “Майдан 3” ҳақидаги баёнотидан кулди
Олам
−
17 Ноябрь 2023
13752Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Москва Украинада “Майдан-3”ни тайёрлаётгани ҳақидаги гапини мазах қилди. Бу ҳақда у “ВКонтакте”да пост қолдирди.
"Жин урсин... У барча карталарни аралаштириб юборди. У режани фош қилди. Акс ҳолда, ҳамма нарса аллақачон тайёр эди: керакли одамлар, тонналаб қуроллар ва рус пранкерлари Майдан ишчилари учун пирог тайёрлаши учун чаққоноёқ Нуланд бувини чақирганди. Биз оператив тайёргарликни ўзгартиришга мажбур бўламиз”, деб истеҳзо қилган Медведев.
Унинг даъво қилишича, москваликларнинг "Майдан 3" айёр режаси номининг ўзи Киевнинг дастлабки икки “Майдан” давлат тўнтаришидан бошқа нарса эмаслигини тан олганини англатади.
“Халқнинг қонуний иродаси ҳақида гапириш эса шунчаки гап”, деган Медведев.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Владимир Зеленский Россиянинг Украинада “Майдан 3” ташкил этиш ва Президентни лавозимидан четлаштириш режаси борлигини айтганди.
LiveБарчаси