Медведев рус тилини билмайдиган мигрант боласини мактабга қабул қилмасликка чақирди (видео)
Олам
−
01 Ноябрь
3759Кеча, 31 октябрь куни Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев рус тилини билмайдиган муҳожирлар фарзандларини мактабга қабул қилишни тўхтатиш вақти келганини айтди. Бу ҳақда собиқ президент ўзининг ВКонтакте саҳифасига жойлаган видеосида сўз очди.
Медведевнинг сўзларига кўра, бу борада тегишли амалий ишлар кўрилмаётгани оқибатида умумий таълим даражаси зарар кўрмоқда.
“Ижтимоий фаолият жойларида тез-тез муҳокама қилинадиган вазият мавжуд – бу мактаблар ва бошқа таълим муассасалари. Мигрантларнинг болалари у ерга рус тилини билмай боряпти. Бундан умумий таълим даражаси зарар кўради. Буни ҳамма билади ва буни тугатиш вақти келди”, деган у давлат миграция сиёсати бўйича йиғилиш якунлари бўйича нутқида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Давлат Думасининг Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Ярослав Нилов Россия фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг болалари учун боғча ва мактабларда бепул таълим олишни бекор қилувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққанди.
Шунингдек, Россиянинг Свердловск вилоятидаги бола ҳуқуқлари бўйича вакил Игорь Мороков ОТБ телеканалининг “Акцент” дастурига берган интервьюсида мактабларда таҳсил олаётган мигрант оилаларнинг фарзандларига ногирон сифатида қараш кераклигини айтганди. Мороков Россия мактабларида таҳсил олаётган, аммо рус тилини билмайдиган ўқувчиларнинг мавжудлиги билан боғлиқ муаммога шу тариқа “ечим” борлигини таъкидлаганди. Омбудсман бу ўқувчилар сони кам бўлган синфларни ташкил этиш ва ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўлаш имконини беришини айтган эди.
LiveБарчаси