Медведев Жонсонни руҳий касалликлар шифохонасига юборишни таклиф қилди
Олам
−
16 Июль 2023
10926Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Украинани НАТОга қабул қилишни таклиф қилган Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсоннинг руҳий саломатлигига шубҳа билан қарашлигини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
"Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Жонсон Украинани НАТОга ҳеч қандай шартларсиз қабул қилишни таклиф қилди. У нафақадаги аҳмоқ, психиатрия шифохонасига шарт-шароитсиз қабул қилинади”, деб ёзган Медведев.
Шунингдек, у рус шоири Владимир Висоцкийнинг “Канатчикнинг ёзги уйидан” шеъридан парча келтирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Борис Жонсон Украина НАТОга ҳеч қандай шартларсиз қабул қилиниши кераклигини, Россия Украинани ўз таъсир доирасига қайтариш имконияти мавжуд деб ҳисоблар экан, бунга ҳаракат қилаверишини таъкидлаган.