“Меҳр-шафқат ва саломатлик” фонди раисига жиноий иш қўзғатилди
Жамият
−
26 Август 2020
9994“Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат жамғармаси раисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси – Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га хабар қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти департаментининг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан Ўзбекистон “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат жамғармаси фаолияти юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширувда жамғарма раиси М.А. ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини қиммат нархларда сотиб олиб, жамғарманинг 2,8 млрд сўм маблағларини талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамғарма раиси М.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь