МДҲда рус тили тарғиботи кучайтирилади. Тўқаевнинг таклифи, Путиннинг розилиги билан янги ташкилот тузиляпти

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 14 октябрь куни Остонада бўлиб ўтган Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги шафелигида рус тилини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш бўйича халқаро ташкилот тузишни таклиф қилди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида айтиб ўтди. 

У Россия МДҲ шафелигида рус тилини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш бўйича халқаро ташкилотни яратишда максимал даражада ёрдам беришини маълум қилди. 

Путин 2020 йил декабрь ойида ташкилот раҳбарлари 2023 йилни МДҲда рус тилини миллатлараро мулоқот тили сифатида эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилганини эслатди.

“Биз унинг бошланишига Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев томонидан МДҲ шафелигида рус тилини тарғиб қилиш бўйича халқаро ташкилот тузиш бўйича таклиф этилган янги қизиқарли лойиҳа билан яқинлашаётганимиз рамзий маънога эга. Табиийки, биз ушбу ташаббусни амалга оширишга максимал даражада ёрдам берамиз”, деб ишонтирди Путин. 

Россия Федерацияси Президенти эътиборни “бу қандайдир тайёргарлик эмас, бу ҳақиқатан ҳам Қозоғистон президентининг ғояси” эканлигига эътибор қаратди. 

“Аммо, албатта, Россия бундай ташаббусни қўллаб-қувватламаса бўлмайди”, дея қўшимча қилди Россия давлати раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилишда Владимир Путин Санкт-Петербург МДҲнинг маданий пойтахтига айланишини айтди. Россия Президенти ўз ҳамкасбларини келаси йили у ерда норасмий учрашув ўтказишга таклиф қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Қосим-Жомарт Тўқаев Рус тили

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг