Путин МДҲ раҳбарларини яна норасмий саммитга таклиф қилди
Олам
−
14 Октябрь 2022
8606Россия Президенти Владимир Путин Мустақил Давлатлар Ҳамдўслигига аъзо давлатлар раҳбарларини 2022 йил охирида Санкт-Петербургда ўтказиладиган норасмий саммитга таклиф қилди.
“Биз Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрини 2023 йилда маданият пойтахти деб эълон қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдормиз. Биз ҳамкасбларим билан муҳокама қилдик: 2023 йил арафасида бўлажак маданият пойтахтида норасмий учрашув ўтказиш мумкин. Барчангизни мамнуният билан таклиф қиламан”, дейди давлат раҳбари жума куни МДҲ саммитида.
Йил давомида, қоида тариқасида, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг битта навбатдаги ва битта норасмий мажлиси ўтказиляпти. Хусусан, 2021 йил 28 декабрь куни Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви, 15 октябрда эса пандемия сабабли видеоалоқа орқали ташкил этилган расмий учрашув бўлиб ўтди.
2022 йилдаги норасмий саммит бир ҳафта олдин Петербургда бўлиб ўтди. 7 октябрь куни, 70 ёшга тўлиши муносабати билан Путин Санкт-Петербург яқинидаги Константиновский саройида МДҲ давлатлари раҳбарларини жамлади. Афтидан бу йил норасмий саммит икки марта ўтказилади.
LiveБарчаси