МБ раиси ўринбосари Ҳукумат ёғ нархини тушириш учун нима қилаётганини айтди

Жамият

image
0:00
0:00
download
“Ёғни камроқ сол”. Ўзбекистонда энг арзон ва энг қиммат ёғ қаерда сотиляпти? north_east

“Ёғни камроқ сол”. Ўзбекистонда энг арзон ва энг қиммат ёғ қаерда сотиляпти?

Бугунги кунда Ўзбекистонда рўзғор учун энг муҳим маҳсулот – ёғнинг нархи кескин ошиши аҳолининг жиддий норозилик ва эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилишига қарши қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

“Баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари нархи биринчи чоракда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,9 фоизга ошиши кузатилди. Март ойида нарх ошишининг олдини олиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг “Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва уларнинг нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан республика ишчи гуруҳи ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, гўшт, картошка, гуруҳ ва ўсимлик ёғини қанча ишлаб чиқариш керак, қанча захиралаш керак ва қанча импорт қилиш кераклиги белгилаб берилди”, деди Беҳзод Ҳамроев.

Ҳукумат қарорига кўра, 2021 йилда 78 000 тонна ўсимлик ёғи, 64 000 тонна шакар, 300 000 тонна картошка, 40 000 тонна гўшт импорт асосида келтирилиши назарда тутилган.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ички бозорларда ёғ-мой маҳсулотларининг нархи кескин ўсишини биринчи навбатда ташқи бозорларда нархлар ошиши ва ўтган ҳосил йилида етиштириш ҳажмлари нисбатан камроқ бўлиши муносабати билан асосий етказиб берувчилардан бўлган қўшни давлатларда кунгабоқар ёғи ва уруғи экспортига юқори божхона божлари белгиланиши тартиби муддати узайтирилиши билан изоҳлади.


Мақола муаллифи

Теглар

нарх ёғ

Баҳолаганлар

418

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг