“Ёғни камроқ сол”. Ўзбекистонда энг арзон ва энг қиммат ёғ қаерда сотиляпти?
Жамият
−
13 Апрель 2021
25382Бозорлардаги нарх-наво қимматлиги, хусусан, ўсимлик ёғи нархларининг ошиб кетиши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳодимлари томонидан жойларда ўсимлик ёғи нархларининг нарх-навонинг ошиб кетиши борасида мониторинг ишларини олиб борилган. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда қуйидагилар маълум бўлган:
- Қорақалпоғистон Республикаси: Кунгабоқар ёғи – (1литр) 18-21 минг; Пахта ёғи – 13-18 минг сўм;
- Навоий вилояти: 17-24 минг; 15-20 минг;
- Қашқадарё вилояти: 18-20 минг; 17-20 минг;
- Сурхондарё вилояти: 19-22 минг; 16-18 минг;
- Жиззах вилояти: 19-21 минг; 15-19 минг;
- Самарқанд вилояти: 18-26 минг; 14-22 минг;
- Фарғона вилояти: 18,5-25 минг; 14-19 минг;
- Наманган вилояти: 18-22 минг; 16,5-18минг;
- Андижон вилояти: 18-23 минг; 12-20 минг;
- Бухоро вилояти: 17-22 минг; 18-23 минг;
- Тошкент шаҳри: 18-22 минг; 16-20 минг;
- Хоразм вилояти: 17-22 минг; 14-17 минг;
- Тошкент вилояти: 17-25 минг; 14-20 минг.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати Ўзбекистон бозорларида ўсимлик ёғи нархининг кескин кўтарилиб кетгани бўйича изоҳ берган эди.
LiveБарчаси