Майя Санду БМТ минбаридан Россияга талаб қўйди
Олам
−
23 Сентябрь 2022
19606Молдова Президенти Майя Санду БМТ минбарида туриб, Россиядан қўшинларини Днестр дарёсининг сўл соҳилидан тўлиқ ва сўзсиз олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Бу ҳақда МОЛДПРЕС хабар берди.
Майя Санду БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида Молдова суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга чақирди.
Унинг таъкидлашича, Днестряни минтақасида Россия ҳарбийларининг ноқонуний бўлиши бетарафликни бузади ва Молдова хавфсизлигига хавф туғдиради.
“Биз Днестрнинг чап қирғоғидан Россия қўшинларини олиб чиқиб кетишни ва Кобаснадаги омборлардаги ўқ-дориларни йўқ қилишни талаб қиламиз”, дейди давлат раҳбари.
Президент БМТ минбаридан туриб Кишинёвда можаролар туфайли бўлиниб кетган мамлакат бўлиш нимани англатишини билишини таъкидлаб, 1992 йилдаги фожиали урушни, унинг оқибатларини Молдова ҳамон ҳис қилаётганини эслади.
Давлат раҳбари Россиянинг Украинага қарши бошлаган урушини яна қоралади ва қўшни давлатнинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини, шунингдек, “омон қолиш, адолат ва эркинлик учун курашда давом этаётган” украиналикларга қойил қолишини билдирди.
LiveБарчаси