Маскнинг даъвоси рад этилди
Олам
−
10:33 2751 2 дақиқа
Миллиардер Илон Маскнинг OpenAI’га қарши даъвоси Калифорниянинг Окленд шаҳридаги федерал суд ҳайъати томонидан кеча, 18 май куни бир овоздан рад этилди. Чунки суд Маск даъвони жуда кеч топширган деган қарорга келди ва бу OpenAI’нинг эҳтимолий IPO (Initial Public Offering) йўлидаги асосий тўсиқлардан бирини олиб ташлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Суднинг қарори OpenAI учун муҳим ғалаба сифатида баҳоланмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бу компаниянинг қиймати 1 триллион долларгача етиши мумкин бўлган IPO жараёнига йўл очади.
Маск судда OpenAI’нинг бош директори Сэм Альтман ва президенти Грег Брокманни компаниянинг дастлабки нотижорат миссиясидан чекиниб, уни даромад олиш воситасига айлантирганликда айблади. Уларнинг Microsoft’дан миллиардлаб доллар инвестиция қабул қилганини ҳам танқид қилди.
Маск суд қароридан кейин апелляция беришини маълум қилди.
“Альтман ва Броскман хайрия ташкилотини ўғирлаб, ўзларини бойитди”, деб ёзди Маск Х ижтимоий тармоғида.
Судья Йвонне Гонзалез Рогерс эса суднинг қарорини қўллаб-қувватлаш учун етарли далиллар мавжудлигини айтди ва Маскнинг апелляцияда ҳам қийинчиликка дуч келиши мумкинлигини таъкидлади.
Open AI адвокатлари Маскнинг даъвосини ҳақиқий муаммо эмас, балки компаниянинг обрўсига, ривожланишига ёки IPO режасига тўсқинлик қилиш учун қилинган ҳаракат деб ҳисоблаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маск OpenAI раҳбарияти – Сэм Альтман ва Грег Брокманни компаниянинг дастлабки нотижорат мақсадларидан чекинганликда айблаб, судга даъво аризаси киритгани ҳақда хабар берилган эди.
Live
Барчаси