Маск Цукербергга жанг ўрнига оғзаки дебатни таклиф қилмоқчи

Спорт

image

Куни кеча Цукерберг билан жанги Италиядаги Колизей амфитеатрида бўлиб ўтишига розилик билдирган Илон Маск энди Facebook асосчисига ўзаро тўқнашувни “маданиятли” дебат билан алмаштиришни таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда “Business Insider” нашри хабар берди. 

Маскнинг ҳаракатлари ОАВ томонидан жангдан қочиш сифатида баҳоланмоқда. Кўплаб инглиз нашрлари “Маск Цукерберг билан қафасдаги жангидан қутулиш учун жуда кўп баҳона излаётганга ўхшайди”, деб ёзяпти. Чунки у яқиндагина Цукербергнинг жанг санасини аниқ қилиш ҳақидаги таклифидан сўнг соғлиғи ёмонлашганини ва текширувлардан ўтиши керак эканлигини айтганди. 

Гап шундаки, TED раҳбари Крис Андерсон Х саҳифасида “Қафас жангида “Қандай қилиб ажойиб келажакни қуриш” мавзусида мунозара қилиш энг яхши фикр”, деб ёзди. 

 “Мунозара ҳам яхши фикрдек туюляпти. Бу ҳақиқий жангдан қолишмайди”, деб ёзди Маск бу таклифга жавобан.

Эслатиб ўтамиз, Маскнинг онаси ҳам июнь ойида жанг бекор қилингани ҳақида гапирган ва улар бир-бирларини уриш ўрнига “фақат сўзлар билан курашишлари” кераклигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

жанг дебат Маск Цукерберг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг