Маск Tesla акцияларининг бир қисмини сотди

Олам 2276
image

Tesla бош директори Илон Маск компаниядаги улушини қисқартиришда давом этмоқда, кеча, 23 ноябрь куни у акцияларини яна 1,05 миллиард долларга сотди.

АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржа комиссиясига (SEC) тақдим этилган ҳужжатларга кўра, Маск 23 ноябрь куни 2,15 миллион акцияни сотиб олиш хизматини қўллаганидан кейин 934 минг дона акцияни сотган.

Маск 8 ноябрда Twitter’да Tesla акцияларининг 10 фоизини сотиш бўйича сўровнома ўтказгандан бери, 9,85 миллиард долларлик 9,2 миллион қимматли қоғозни сотган. Сўров натижасида 3,5 миллиондан ортиқ иштирокчиларнинг 57,9 фоизи қимматли қоғозларни сотиш имкониятини қўллаб-қувватлаганди.

Сўровнома ўтказилгунча Маск Tesla’нинг 200 млрд долларга тенг 17 фоиз акциясига эгалик қиларди. Унинг 10 фоиз акцияси эса тахминан 21 млрд долларга баҳоланган. Шундан келиб чиқиб Маск 10 фоиз акциясини сотиши учун яна 7,9 млн акцияни сотиши керак.

Маскнинг сўровномасидан кейин Tesla акциялари 9 фоизга пасайганди.

The Wall Street Journal’нинг ҳисоб-китобларига кўра, Маск Tesla акцияларини сотиб олиш бўйича сўнгги пайтларда амалга оширилган харидлари туфайли тахминан 3,5 миллиард доллар солиқ тўлаши керак бўлади. Агар унинг Twitter’даги сўровидан кейин акциялар нархи пасаймаганида солиқ тўловлари кўпроқ бўлиши мумкин эди. Tesla акциялари қийматининг пасайиши Маскни 480 миллион долларга яқин маблағни тежаб қолишига имкон берган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 98
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×