Ваъдага вафо: Илон Маск Tesla акцияларининг бир қисмини сотди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Америкалик тадбиркор Илон Маск Twitter’да Tesla акцияларини сотиш бўйича ўтказилган сўровномадан бир неча кун ўтиб уларни сотган. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берган.  

Маълумотларга кўра, Маск 2,5 млн опционларни 6,24 доллар нархдан сотган. 

Қайд этилишича, тадбиркор 2016 йилдан бери биринчи марта қимматли қоғозларни сотган. Ўшанда у 590 миллион доллар даромад солиғини тўлаш учун акцияларини сотганди. 

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Маск Twitter фойдаланувчиларидан Tesla акцияларининг 10 фоизини сотиш ёки сотмаслик тўғрисида қарор қабул қилишни сўради ва сўров натижаларига амал қилишини айтди. Натижада 3,5 миллиондан ортиқ иштирокчиларнинг 57,9 фоизи қимматли қоғозларни сотиш имкониятини қўллаб-қувватлади. 

“Forbes” миллиардерлар рейтингига кўра, 1 ноябрь куни Илон Маск тарихда бойлиги 300 миллиард доллардан ошган биринчи шахс бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

акция Илон Маск

Баҳолаганлар

450

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг