Маск Фаластинда алоқани тикламоқчи

Олам

image

Фаластин миллий маъмурияти (ФММ) Илон Маскнинг SpaceX компанияси билан Starlink сунъий йўлдошлари ёрдамида Ғазо секторида алоқани тиклаш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “Газета.ru” нашри хабар берди. 

ФММ алоқа вазири Исҳоқ Садрнинг сўзларига кўра, Starlink Фаластин билан ҳамкорлик қилишга розилик билдирган. 

“Биз аллақачон Starlink билан боғландик, халқаро ва гуманитар ташкилотлар билан ушбу ускунани жорий этиш бўйича ишлаяпмиз. Шунингдек, бир қатор қурилмаларни сотиб олишга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Starlink бизга ижобий жавоб қайтарди”, дейди вазир.

Маълумот учун, Starlink америкалик миллиардер Илон Маск асос солган SpaceX компаниясига тегишли лойиҳадир. Ундан кўзланган мақсад Ернинг исталган нуқтасида юқори тезликдаги Интернетга киришни таъминлайдиган минглаб сунъий йўлдошлардан иборат глобал тармоқни яратишдир.

Эслатиб ўтамиз, Ғазо Исроилнинг йирик зарбаларидан кейин алоқа ва интернет билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келди. Сектордаги асосий интернет провайдери NetStream ўз хизматларини кўрсатишни тўхтатди. Оқибатда Ғазода кечадан бери интернет узилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин SpaceX Илон Маск Starlink алоқа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг