Маск Cybertruck'ни етказиб бериш бошланганини маълум қилди

Бу қизиқ

image

Америкалик тадбиркор Илон Маск Tesla Cybertruck электромобилини етказиб бериш бошланганини эълон қилди. Унинг илк харидорлари ноодатий электромобилга эгалик қилиш учун, тақдимотдан сўнг тўрт йил кутди. Бу ҳақда "3DNews" хабар берди.  

Нашрга кўра, учта мотор билан "қуролланган" Cybertruck 2,6 сонияда 100 км/соат тезликка эриша олади, тўлиқ қувватда 550 км масофани босади. Максимал тезлиги эса 210 км/с. Ушбу тўлиқ модификация нархи 99990 долларни ташкил қилади, орқа ғилдираклари тортадиган стандарт модел 60990 долларга сотилади.

Маълумот ўрнида, электромобиль зангламайдиган пўлатдан ясалган бўлиб, коррозияга учрамайди. 

Cybertruck жуда чидамли – электромобиль ўқ ўтказмайдиган кузовдан ясалган, унинг эшиклари автомат ўқларига бардошли. 

"Пўлат тулпор"ни етказиб бериш бошланганига қарамай, ҳали электромобилни оммавий сотиш йўлга қўйилмаган. Cybertruck'нинг эркин савдоси янги йилдан бошланиши айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Маск Tesla Cybertruck

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг