Машғулотда ҳушидан кетган футболчи вафот этди
Спорт
−
30 Ноябрь 2022
9423Кеча, 29 ноябрь Колумбиялик 22 ёшли футболчи Андрес Баланта вафот этди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди
Қайд этилишича, Аргентинанинг “Атлетико Тукуман” жамоаси футболчиси машғулот вақтида ҳушини йўқотган, у маҳаллий шифохонага ётқизилган, бироқ шифокорлар футболчининг ҳаётини сақлаб қололмаган.
Баланта 2021 йилнинг ёзида Колумбиянинг "Депортиво Кали" клубидан "Атлетико Тукуман"га ўтган эди.
"Сизларга Андрес Балантанинг вафоти ҳақида хабар берганимиздан афсусдамиз. Клуб мухлислари чуқур қайғуда. Биз унинг оиласи, жамоадошлари ва дўстларига сабр тилаймиз", дейилади клуб баёнотида.
Маълумот учун, Баланта Индонезияда ўтказилган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Колумбия терма жамоаси сафида тўп сурган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь