Мартда истеъмол маҳсулотларининг нарх-навоси қанча бўлгани айтилди
Жамият
−
01 Апрель 2023
4063Жорий йилнинг март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1 фоизга ошгани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг март ойида истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 11,7 фоизга етган.
Келтирилишича, 2023 йилнинг март ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,6 фоизга ошган. Шунингдек, шу даврда ноозиқ-овқат товарлари нархлари 0,7 фоизга ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш 0,4 фоизга ошгани кузатилган.
LiveБарчаси