Марсело “Реал”да тарихий рекордни янгилади
Спорт
−
17 Январь 2022
4691Аввалроқ, Мадриднинг “Реал” клуби Испания Суперкубоги финалида Бильбаонинг “Атлетик” клубини мағлуб этгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум бўлишича, “қаймоқранглилар” ҳимоячиси Марсело учун Суперкубок Мадрид клубида қўлга киритилган 23-соврин бўлди. Бразилиялик футболчи 23 та кубокга эга ярим ҳимоячи Франсиско Гентонинг рекордини такрорлаб, клуб тарихида энг кўп мусобақада ғолиб чиққан футболчига айланди. Улардан кейинги поғонада Серхио Рамос (22) ва Маноло Санчис (21) бормоқда.
Марсело 2007 йилдан бери “Реал”да ўйнаб келмоқда. Бу вақт ичида ҳимоячи беш марта Ла лига чемпионлиги ва Испания Суперкубогини қўлга киритди, тўрт марта Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан бўлса, уч марта UEFA Суперкубоги ва икки марта Испания кубогини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, “Атлетик” – “Реал” учрашуви 2:0 ҳисобида “қаймоқранглилар” фойдасига ҳал бўлди. “Қироллик клуби” сафида ярим ҳимоячи Лука Модрич ва ҳужумчи Карим Бензема гол урди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь