Дунё мадридчилар билан тўла – Перес “Реал” ҳақида

Спорт

image

Кеча, 16 январь куни Мадриднинг “Реал” клуби Испания Суперкубоги финалида “Атлетик Билбао”ни мағлуб этди.

Ўйиндан сўнг, “Реал” президенти Флорентино Перес ўз фикрларини билдирди.

“Ушбу ном кўп нарсани англатади. Сўнгги пайтларда кўп ўзгаришлар қилдик ва бизни жуда яхши биладиган мураббий, янгилаган ва яхши натижа берган ҳимоя билан янги даврни яратмоқдамиз. Марсело ажойиб футболчи ва “Реал Мадрид” афсонасидир. У дунёнинг исталган нуқтасида тан олинган. Модрич ва Куртуа ўз позицияларида дунёнинг энг яхши икки футболчиси. Бутун дунё мадридистлар билан тўла. Шубҳасиз, “Мадрид” дунёдаги энг кўп мухлисга эга клубдир”, дейди Перес.

Бу ғалаба “Қироллик клуби” учун турнирдаги 12-ғалаба бўлди. Ушбу натижа бўйича “Барселона” етакчи ҳисобланади. “Кўк-анорранглилар” 13 марта ушбу мусобақа ғолиби бўлган. “Атлетик” уч марта Суперкубокни қўлга киритган. Ярим финалда баскларга мағлуб бўлган “Атлетико Мадрид” ҳисобида иккита ғалаба бор.

Эслатиб ўтамиз,“Атлетик” – “Реал” учрашуви 2:0 ҳисобида “қаймоқранглилар” фойдасига ҳал бўлди. “Қироллик клуби” сафида ярим ҳимоячи Лука Модрич ва ҳужумчи Карим Бензема гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Атлетико Перес Суперкубок

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг