Марсель полицияси “Бенфика” мухлисларини ресторандан ҳайдаб чиқарди
Спорт
−
18 Апрель
1849“Марсель” ва “Бенфика” ўртасидаги Европа лигаси 1/4 финал жавоб учрашуви арафасидаги муҳит жуда кескин тус олмоқда. Марсель полицияси “Бенфика” мухлислари “Бургер Кинг” фастфуд ресторанига нонушта қилиш учун келганларида уларни ҳайдаб чиқаришга мажбур бўлди. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.
Манбага кўра, аввалига “Бенфика” мухлислари полициячиларнинг хатти-ҳаракатларига жуда салбий муносабатда бўлган, бироқ кейинроқ полиция Португалия клуби мухлисларига “Марсель” мухлислари уларни эрталабдан излаётгани ва бир гуруҳ марселликлар ресторанга жанжал чиқариш учун келаётганини тушунтирган.
“Марсель” мухлислари Францияда ўта қизиққон ва агрессивлиги билан ажралиб туради. Ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли жамоа кўпинча бўш трибунали майдонда ўйнашга ва клуб жарима тўлашга мажбур бўлади.
Ҳозирда “Бенфика” мухлисларининг шаҳар бўйлаб кейинги барча ҳаракатлари ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан назорат қилинмоқда.
Маълумот учун, Лиссабонда бўлиб ўтган “Бенфика” ва “Марсель” жамоалари ўртасидаги биринчи учрашув 2:1 ҳисобида Португалия жамоасининг ғалабаси билан якунланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь