Марсда кўл топилди

Бу қизиқ

image

Марсдаги "Жезеро кратери" деб номланган ҳавзада кўл топилди. Бу ҳақда АҚШ Аэронавтика ва космик агентлиги (NASA) маълум қилди.

Марс орбитаси ва юзасида тадқиқот олиб борган "Perseverance" ровери Марсда ушбу кўл борлигини тасдиқловчи маълумотларни тўплаган.

NASA веб-сайтидаги хабарга кўра, ровернинг топилмалари олимларнинг Марснинг баъзи қисмлари бир вақтлар сув билан қопланган ва микроблар ҳаётини ўз ичига олган бўлиши мумкин деган фикрини тасдиқлайди.

Миссия гуруҳи ва Қизил сайёрадаги 60 дан ортиқ ҳудудларни синчиклаб ўрганган бутун дунё олимларининг тавсияларига асосланиб, NASA катталиги 49 километр бўлган ва кўплаб делталарга эга "Жезеро кратери"ни “Perseverance” қўниш нуқтаси сифатида белгилади. Жезеро беш йиллик кенг қамровли изланишлардан сўнг аниқланган.

Олимлар узоқ ўтмишда бу ҳудудни сув босганини, у ерда қадимий дарё бўлганини йиллар давомида айтиб келарди. Радар сканерлари олимларнинг Марсда қачонлардир сув бўлганли ҳақидаги гумонларини тасдиқлади.

Маълумотлар шуни кўрсатадики, 3,5 миллиард йил олдин дарё каналлари кратер деворидан тошиб, кўл ҳосил қилган. Топилган қатламлар Марсда сув борлигини исботлаб, сайёрада ҳаёт мавжудлиги эҳтимолини оширади.

Олимлар минтақанинг қандай шакллангани ва эволюциясини ўрганиб, ўтмишдаги ҳаёт изларини аниқлаш учун Марсдан тош ва тупроқ намуналарини йиғмоқда.

"Жезеро кратери"нинг кенглиги 45 километр бўлиб, Марс экваторидан шимолда Isidis Planitia деб номланган текисликдан ғарбда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда беш йил олдин коинотга учирилган Tesla электромобили Марс орбитасига етиб борган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

NASA Марс кўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг