Беш йил олдин коинотга учирилган Tesla электромобили Марс орбитасига етиб борди

Технология

image

Илон Маскга тегишли SpaceХ компанияси Tesla электромобилини коинотга олиб чиққан ракетани учирганига беш йил бўлди. Эндиликда у Марс билан бир хил орбитага етиб борди, бироқ у ҳали ҳам сайёранинг ўзидан узоқда жойлашган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қайд этилишича, электромобил аллақачон Қуёш атрофида 3,5 марта айланган ва ҳозирда Марс сайёраси орбитасида Ердан 327 миллион км узоқликда жойлашган. Лекин объект 2018 йилдан бери бевосита кузатилмаган. Ҳатто машинанинг бузилмаганини ҳам аниқ айтиш қийин, чунки у метеорит билан тўқнашувда шикастланган бўлиши мумкин. 

Манбага кўра, 2020 йилда қурилма биринчи марта Марсга яқинлашган ва ҳозиргача у 4 миллиард километрдан ортиқ масофани босиб ўтган. 2018 йилда электромобил фазога учирилиши олдидан қилган нутқида Илон Маск, тажрибанинг муваффақиятли ўтиш эҳтимоли тахминан 50 фоизни ташкил этишини айтган. Ракета хавфсиз учирилган ва ўшандан бери машина Ер ва Марсни кесиб ўтувчи эллиптик орбита бўйлаб Қуёш атрофида айланиб юрган.

Коинотга электромобилдан ташқари бошқа кўплаб буюмлар, жумладан “Старман” исмли қўғирчоқ, Дуглас Адамснинг “Автостопчининг Галактика бўйича қўлланмаси” романи ва SpaceX ходимларининг исм-шарифлари ёзилган жадвал ҳам учирилган. Учириш чоғида Илон Маск бир кун келиб одамлар Қуёш тизимидаги бошқа сайёраларда аҳоли пунктлари қуришини, авлодлари эса Tesla электромобилини тутиб, музейга қўйишини айтган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг