Марокашда эски бинолар қулаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 10 декабрь куни тонгда Марокашнинг энг қадимий шаҳарларидан бири Фес шаҳрида икки бинонинг қулаши оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди ва 16 киши яраланди. Бу ҳақда “Associated Press“ хабар берди.

Маълумотларга кўра, шаҳарнинг Ал-Мустақбал маҳалласида жойлашган ушбу биноларда ёриқлар пайдо бўлганига анча вақт бўлган. Бироқ шунга қарамай бу ердаги аҳоли яшашни давом эттирган. 

10 декабрь тонгида иккита қўшни тўрт қаватли бино бир кечада қулаб тушди. Биноларда саккизта оила истиқомат қилган. Ҳалокатдан жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохонага етказилган. 

Шундан сўнг маҳаллий қутқарувчилар томонидан ушбу ҳудуддаги эски биноларда яшовчи аҳоли эвакуация қилинган. Шунингдек, вайроналар орасида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда ҳозирга қадар қанча одам бедарак йўқолгани номаълум.

Маълумот ўрнида, Фес шаҳри Марокашнинг учинчи йирик шаҳри ва шу ойда бўлиб ўтадиган Африка Миллатлар Кубоги ва 2030 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати мезбонларидан бири. У ўзининг девор билан ўралган шаҳри билан машҳур бўлиб,  аср бозорлари ва кўнчилик корхоналари билан тўла. Аммо туризмдан ташқари, бу мамлакатнинг энг қашшоқ шаҳар марказларидан бири бўлиб, кўплаб маҳаллаларда эскирган инфратузилма кенг тарқалган.

Марокашдаги Le360 нашрига кўра, май ойида эвакуация қилиниши керак бўлган бинода яна бир қулаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлган ва етти киши жароҳатланган.

Марокашда қадимий кўп хонадонли уйлар кенг тарқалган. Бу ерлик аҳоли қурилиш қоидалари кўпинча риоя этмай, бу уйларда яшашни давом эттиришади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Японияда 170 дан ортиқ бино ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Ёнғин қисқа вақт ичида рўй бериб, 170 дан ортиқ бинони қуршаб олган. Кучли алангадан қўрққан маҳаллий аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Африка Марокаш қулаб тушди Фес футбол бўйича Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг