Марокаш ва Жазоирда тошқин йигирмага яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлди (видео)

Олам

image

8-9 сентябрь кунлари Шимолий Африканинг одатда қурғоқчил бўлган тоғлари ва чўлларида кучли ёмғир ёғди. Тошқин оқибатида Марокаш ва Жазоирда йигирмага яқин одам ҳалок бўлди, уйлар ва муҳим инфратузилма вайронага айланди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Марокаш расмийларига кўра, икки кунлик ёғингарчилик тарихий ўртача кўрсаткичдан, баъзи ҳолларда эса йиллик ўртача миқдордан ошиб кетган. Метеорологлар Шимолий Африканинг жуда кам ёмғир ёғадиган кўплаб ҳудудларида, хусусан Саҳрои Кабир чўлида ноёб тўфон бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Қайд этилишича, тарихан инфратузилма мавжуд бўлмаган қишлоқ жойларда 18 киши ҳалок бўлган, 56 та уй қулаган ва тўққиз киши бедарак йўқолган. Ичимлик суви ва электр инфратузилмаси, шунингдек, асосий йўллар шикастланган.

Чўл манзараларини томоша қилиш учун борган канадалик ва перулик сайёҳлар ҳам тошқин оқибатида вафот этган. Марокаш Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Рашид Эл-Ҳалфи ҳукумат сув босган ҳудудларда алоқани тиклаш устида ишлаётганини маълум қилди ва одамларни эҳтиёт бўлишга чақирди.

Шунингдек, Жазоир Ички ишлар вазири Браҳим Мерадга кўра, тошқин оқибатида мамлакатнинг чўл вилоятларида камида беш киши ҳалок бўлган. Ҳукумат минглаб фуқаро муҳофазаси ва ҳарбий офицерларни фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва уйларида қолиб кетган оилаларни қутқариш учун юборган. Сув тошқинлари кўприклар ва поездларга ҳам зарар етказган. Ёғингарчилик миқдори баъзи ҳудудларда йиллик даражадан ошиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вьетнам шимолини қамраб олган “Яги” тўфони қурбонлари сони 60 дан ошгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жазоир тошқин Марокаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made