Марокаш FIFA'га шикоят хати йўллади
Спорт
−
16 Декабрь 2022
29324Марокаш футбол федерацияси FIFA'га Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати ярим финалида Францияга қарши ўйинни бошқарган ҳакам устидан шикоят қилди. Бу ҳақда 15 декабрь куни мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/2 финалида Марокашни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувни мексикалик Артуро Рамос бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Марокаш футбол федерацияси раҳбариятининг фикрича, ҳакам Африка термаси фойдасига иккита пеналтини белгиламаган.
"Марокаш футбол федерацияси Марокаш-Франция жамоасининг ҳакамлигига кескин норозилик билдиради. Шу мақсадда биз ваколатли органга ҳакамнинг Марокаш жамоасини иккита пеналтидан маҳрум қилган хатолари бўйича хат юбордик. VAR тизими баҳсли вазиятда жавоб бермаганидан ҳайратдамиз", дейилади баёнотда.
Марокаш терма жамоаси 17 декабрь куни Хорватия терма жамоаси билан мундиалнинг 3-ўрни учун ўйинда майдонга тушади. 18 декабрь куни французлар Жаҳон чемпионати финалида Аргентинага қарши баҳс олиб боради.
LiveБарчаси