Марий Элда сайёҳлар лагерини дарахт босиб қолди. Қурбонлар бор
Олам
−
31 Июль 2023
3921Марий Эл Республикасидаги Яльчик кўлида содир бўлган довул оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, 29 киши жароҳат олди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, довул туфайли 16 киши шифохонага ётқизилган. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
“Яльчик кўлида дарахтлар пляжда жойлашган чодир лагерига қулаб тушди”, дейди Марий Эл раҳбари Юрий Зайцев.
Унинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида уч нафар бола ҳам бор. Сайёҳлик гуруҳи қутқарув хизматларида рўйхатга олинмагани аниқланган.
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси аниқлик киритишича, дарахтлар қулаган Яльчик кўли Марий Чодра миллий боғи ҳудудида жойлашган.
Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг аниқлик киритишича, дарахтлар қулаган катта ва кичик Яльчик кўллари Марий Чодра миллий боғи ҳудудида жойлашган. Тергов қўмитасининг Марий Эл бўйича департаменти "Марий Чодра миллий боғи раҳбарияти хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатгани" бўйича жиноят иши қўзғатган.
Эслатиб ўтамиз, Хитойда юз бераётган “Доксури” тўфони оқибатида 724 мингдан ортиқ одам жабрланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь