Хориждаги ўзбекистонлик сайёҳлар ҳимояси кучайтирилади

Жамият

image

Ўзбекистонда хорижий давлатларга саёҳат қилувчи фуқароларни ҳимоя қилиш мақсадида “Хавфсиз туризм” жамғармасини ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий мамлакатларга саёҳатларини тартибга солиш ва чиқиш туризми соҳасида уларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида келтирилган.

Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган “Хавфсиз туризм” жамғармаси ташкил этилади. Жамғарма маблағлари хорижда муаммога дуч келган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш, жумладан, уларни вақтинча жойлаштириш, озиқ-овқат, транспорт, алоқа, эвакуация ва репатриация харажатларини қоплашга йўналтирилади.

Шунингдек, чиқиш туризми соҳасида ишловчи туроператорлар лицензия олишда жамғармага камида 50 минг АҚШ доллари эквивалентида захира маблағи киритиши белгиланмоқда.

Лойиҳада ҳар бир сотилган туристик маҳсулот бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,15 баравари миқдорида мақсадли кафолат йиғими ундириш ҳам назарда тутилган. Ушбу маблағлар туристларни ҳимоя қилиш ва фавқулодда вазиятларда зарур харажатларни қоплаш учун ишлатилади.

Ҳужжатда, шунингдек, хорижга чиқувчи ҳар бир турист учун махсус туристик код жорий этиш таклиф қилинган. У орқали саёҳат, туроператор, суғурта ва фавқулодда ҳолатларда боғланиш маълумотлари ягона тизимда сақланади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг